Internet да ахборот ресурслари билан ишлаш .     

          Электрон  почтани    куллаш.

          

  Internet «совук уруш » махсули хисобланади . Унинг ярати-лиши ядро зарбаларидан кисман зарарланганда хам ишлай олишга мужалланган тажрибавий алока системаси сифатида XX асрнинг 70-йиллари бошларида АКШ Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чикарилган ARPANet алока тармоги асос булган . ARPANet- бузилган алока бугинларини автоматик равишда айланиб утишга ва тармокдаги компьютерларга маълумот алмашинишига имкон яратувчи коммуникациялар пакетидир .

         Internet - дунё буйлаб жойлашган ва ягона тармокка бирлаш-тирилган минглаб компьютер тармокларининг мажмуйидир. Internet да ахборот алмашиш стандарт коидалар асосида амалга оширилади . Internet даги маълумотларни узатиш коидалари протоколлар (масалан , TCP/IP – TRANSMISSION CONTROL PROTOCOL /INTERNET PROTOCOL ) деб аталади . Компьютерларнинг ахборотларни телефон тармоклари оркали юбора олишига имкон берувчи модем деб аталувчи курилманинг яратилиши (1979 – йил Nayes компанияси ) ва ривожланиши сабабли факатгина шахсий компьютери ва телефони бор миллионлаб кишилар тармокнинг махсус курилмаларисиз хам Internet дан фойдалана олиш имкониятига эга буладилар .

          1992-93 – йилларда ахборот технологияларининг ривожланиши сабабли тасвирий ва товушли ахборотларни олис масовлардан киска вактда узатишнинг шундай имконияти яратилганки , у World Wide Web деб ном олган . 

          Internet деганда купчилик World Wide Web (кискача , Web ёки WWW) ни тушунишади . Аслида World wide Web Internet нинг бир кисми булиб , халкаро ургимчак тури маъносини англатади . World Wide Web мултимедиа (рас ва матнли ахборотларни товушли ва харакатдаги шакллардан иборат ахборот билан бирлаштириш технологияси) имкониятларига эга булгани учун фойдаланувчилар эътиборини жуда тез козонди .

          World Wide Web нинг яратилиши 1989-йил Швецаридаги Европа Ядровий Тадкикотлар Кенгашининг лойихаси асос булди . Бу лойиханинг максади Internet да ахборот таркатишнинг самарали усулларини излаш ва унинг окибатларини кузатишдан иборат эди .Хозирги кунда World Wide Web Internet нинг энг тез ривожланаёт-ган сохаларидан бири булиб колди .  

           WWW да ахборот махсус сахифаларда , яъни Web-сахифа-ларда жойлашади . Web – сахифадаги матн , расм , товуш , виделтасвир ва хоказо куринишидаги ахборотларни жой лаштириш мумкин . Бу эса уз навбатида реклама , тижорат , таълим ва бошка купгина соха вакилларига бекиёс имкониятлар очиб берди . Масалан жуда куп киностудиялар уз махсулотларини реклама килиш  учун Web – сахифалар яратишади . Мазкур Web-сахифаларда асосан Янги фильмлар хакидаги маълумотлар билан бирга , шу филмлардан 1-2 дакикали парчалар акс эттурилади . WWW яратилгкнга кадар бундай имкогиятлар факат кинотеатрлар ёки телевидения оркалигина мумкин эди .

            Кинотеаир ва телевидения оркали намойишлар белгиланган вактга боглик булса , WWW дан хохлаган киши исталган вактда янги фильмлар хакида тулик маълумот олиши мумкин .

           WWW нинг оммалашувига Яна бир омил гиперматн  дир . Гиперматн Web-сахифанинг бирор кисмига  ёки бошка Web-сахифа-га богликлигини курсатувчи илова булиб , у Суз ёки расм булиши мумкин . Гиперматн ёрдамида Web-сахифанинг керакли кисмига ёки бошка Web-cахифага тез ва осон утиш мумкин .

             Бита ташкилот ёки хусусий шахсга тегишли ва мазмунига кура узаро богланган бир нечта Web-сахифалар мажмуйи Web-сайт дейилади . Web-сайт  китобга , Web-сахифани эса китобнинг сахи-фасига ухшатиш мумкин . Web-сахифалар узаро гиперматн ёрдамида богланади . Web-сайтлар хам , Web-сахифалар хам Web-сервер деб аталувчи Internet га уланган махсус компьютерларда сакланади ва уз адресига эга булади .Бу адрес URL деб аталади . URL хамиша http:// ёзувдан бошланади . Сунгра Web-сахифа жойлашган тармок (провайдер) адреси (масалан , www.tuit.uz), кейин Web-сахифа номи(масалан, -rtm) ёзилади . Шундай килиб , мисолда келтирилган Web-сахифанинг Internet даги адреси

                                http://www.tuit.uz

куринишда булади .

           Internet WWW  хизматидан фойдаланиш учун хам махсус дастурлар яратилган . Улар Web-браузерлар (Browser) деб аталади . Browser  инглизча суз булиб , куришни таъминлаш , курсатиш маъносини англатади . Биринчи Web-браузер 1990-йил CERN (Европа Ядровий Тадкикотлар Кенгаши ) ходими Тим Бернерс-ли томонидан яратилди .

           Хозирги кунгача жуда куп Web-браузерлар яратилган . Mosaic, Opera , AdWiper , Netscape Navigator , Netscape Communication , Microsoft Internet Explorer ва Power Browser шулар жумласидан . Шулардан энг куп фойдаланиладигани Netscape Communicator ва Microsoft Internet Explorer дир. Microsoft фирмасининг Internet Explorer дастурини Windows операцион системаси таркибига киритилганлиги бу браузернинг кенг таркалишига сабаб булди .

            Web-браузерларнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат :

  Web-сахифаларни хотирага юклаш ва куриш;

  Web-сахифани диска ёзиб куйиш (саклаш);

  WWW даги адресбуйича Web-сахифани чикариш .

            Internet Explorer компьютер хотирасига юкланганда экранда куйидаги куринишдаги ойна очилади :

              Internet – бепоён ахборот уммони . Ахборотлар Internet да миллионлаб web-cахифаларда сакланади . Бизга керакли ахборот сакланадиган web-сахифани топиш учун унинг Internet даги адресини билиш зарур . Аммо Internet соат сайин янги ахборотлар Билан бойиб боради . Шунингдек , баъзи эскирган ахборотлар Internet тармогидан чикариб ташланади . Internet да куп кулланиладиган web-сахифалар адреслари махсус справочникларда чоп этиб турилади . Лекин улардан тулик ахборот олиб булмайди . Чунки Internet даги барча web-сахифалар адресларини чоп  этиш учун жуда катта хажмли китоб керак булади . Бу китоб Чоп этиб тугатилмасидан Internet даги бир канча адреслар узгариши аник . Бу муаммо махсус Кидирув тизимлари яратилиши билан  осонликча хал этилади .

              Кидирув тизими – махсус web-сахифа булиб , Internet тармогидаги керакли ахборотни излаб топиш учун хизмат килади .

             Хозирги кунга келиб унлаб кидирув тизимлари яратилган . Улардан куп кулланиладиганлари сифатида Rambler , Aport , Yahoo , Yandex , Google , Google.uz сахифаларини келтириш мумкин . Хар бир кидирув тизими Internet тармоги уз адресига эга .

 

 

Масалан , юкорида санаб утилган кидирув тизимлари мос равигда www.rambler.ru , www.yahoo.com адресларга эга . Кидирув тизими web-браузер оркали ишга туширилади , яъни браузернинг адреслар сатрига кидирув тизимининг адреси киритилади . Кидирув тизим-лари турли куринишга эга булгани билан , уларнинг ишлаши деярли бир хил . Улардан фойдаланишни Rambler кидирув тизими мисолида куриб чикамиз .

              Rambler ни ишга тушириш учун , аввал веб-браузер ни ишга туширамиз . Браузернинг адреслар сатрига Rambler кидирув тизими-нинг адреси -  www.rambler.ru ни киритиб <Enter> клавишини босамиз . Браузер маълумотлар майдонига Rambler кидирув тизимининг веб-сахифаси чикади . Керакли булган мавзу ёки керакли махсулотни номи Кидирув сатрига киритилади ва Кидирув тугмаси босилади . Мавзу хама нарса булиши мумкин масалан , бирор бир мусика керак булса шу мусикани номи киритилади (масалан Черный БУМЕР) . Ва биз кидирган мусика тугрисида маълумот ёки уни мр3 формати чикади уни биз уз компьютерингизга юклаб олишингиз мумкин .

 

                  Хозирги кунга келиб атрофимиздаги хама нарса ва ходисалар ривожланиб бормокда . Масалан якин якингача оммавий булган хат юбориш хозирга келиб нокулай булиб бормокда. Чунки хатни ёзиб уни конвертга солиши , конвертни елимлаши , уни почта кутисига олиб бориши керак булади ва бундан ташкари хат юбори-лаётган манзилни узок якинлигига караб у хат бир неча кунда етиб бориши мумкин .

               Internet бу муаммони хам осонлик осонликча хал килиб берди . Internet тизимининг ажралмас кисми булган электрон почта жадаллик Билан оддий почта урнини эгаллаб бормокда . Чунки электрон почта оркали юборилган хабар дунёнинг истаган ерига санокли дакикаларда етиб боради . Хозирги кунда миллионлаб одамлар электрон почта хизматидан самарали фойдаланмокда . Уларнинг сони кун сайин ортиб бормокда .

             Электрон почта оддий почтанинг асосий камчилиги – тезлик муаммосини хал килибгина колмай , матн , турли чизмалар Билан бир каторда товушли ва видео хабарлар юбориш имконини хам беради . Электрон почта фойдаланувчилари уз электрон адресларига эга булиб , уни веб-сахифа адресидан осон ажратиш мумкин . Электрон почта адресида албатта “@” (кучукча) белгиси катнашади . Масалан                                  dj.dix@tuit.uz

             Электрон почта фойдаланувчиси (абоненти) булиш учун , Internet тизимида аник электрон адресга эга булган “почта кутиси”га эга булиш лозим . Почта кутиси – Интернет тизимидаги махсус сервер (провайдерингиз компьютери) дискида сиз учун ажратилган жой . Сизга электрон почта оркали юборилган хабарлар , уларни кабул килиб олмагунингизгача , худи шу почта кутисида сакланади . Почта кутиси ва электрон адрес билан абонентларни провайдерлар таъминлайди . аммо электрон почта хизматидан фойдаланиш учун шунинг узи етарли эмас .Почта кутисидаги хабарларни кабул килиб олиш , хабар тайёрлаш ва уни электрон почта оркали жунатиш каби ишларни бажариш учун махсус дастурлардан фойдаланилади . Шундай дастурлардан бири – Outlook Express дир. Бу дастур кулай интерфейсга эга булиб , у билан ишлаш кийинчилик тугдирмайди . Outlook Express менюлар сатрида

«Файл»

«Тахрир»(Правка) 

«Куриниш» (Вид) 

«Сервис» 

«Хабар» (Сообщение)

 «Маълумот» (Справка) менюлари жойлашган .

             Ускуналар панели ёрдамида бажариладиган асосий амаллар :

-Хабар хосил килиш

-Хабарга жавоб кайтариш

-Барча хабарларга жавоб кайтариш

-Кайта жунатиш

-Чоп этиш

-Учириш

-Кабул килиш

-Топиш.

               Жилдлар ойнаси куйидагилардан иборат :

-Келганлар

-Жунатилаётганлар

-Жунатилганлар

-Учирилганлар

            Сизга юборилган хабарларни почта кутисидан олиш учун ускуналар панелидаги Кабул килиш тугмаси босилади . Натижада сизга юборилган ва почта кутисида сакланаётган хабарлар сизнинг компьютерингиздаги Келганлар жилдига кучирилади . кабул килиб олинган хабарлар почта кутисидан учириб юборилади .

            Хабар хосил килиш учун ускуналар панелидаги Хабар хосил килиш  тугмаси босилади . Натижада  экранга “Хабар хосил килиш” лавхаси чикади . Хат ёзишда турли шрифт ва улчам , белги , ранги ,фон ранги , матнни сахифада жойлаштириш усули , расм жойлаш ва хоказо усулларни куллаш мумкин. Хат жунатишда Word дан хам фойдаланиш мумкин . Хабар тайёр булгач кайси электрон адресга юборилиши ёзилади ва жунатиш тугмаси босилади . Натижада маълумотингиз санокли сонияларда манзилига етиб боради.

 

Yangiobod.arm@inbox.uz      

 2012-2013 © Tarmoq-internit

Конструктор сайтовuCoz