ГЛОБАЛ КОМПЬЮТЕР ТАРМОКЛАРИ
Глобал компьютер тармокларининг тижоратда кулланилиши.
Ахборот технологиялари ва замонавий техника ютуклари билан Узаро алмашиш эхтиёжи глобал компьютер тармокларини мамлакатлараро хамкорлик дастурини амалга оширишнинг ажралмас кисми килиб куйди. Илмий ва маориф максадлари ва бизнес учун куплаб компьютер тармоклари ташкил этилган. Куплаб тармокларни бирлаштира олувчи ва дунё хамжамиятига кириш имконини берувчи тармок - бу Internet. Internet фойдаланувчига чексиз ахборот ресурсларини такдим этади. Ушбу ресурсларга кириш учун мос келувчи амалий дастурий таъминотдан фойдаланиш керак. Дустона график интерфейс Internet хизматидан хар бир кишининг фойдалана олиши учун имконият яратади. Бундай дастурларнинг купи фойдаланувчи учун кулай булган Windоws ОТ мухитида ишлайди. График интерфейсли дастурлар мухим хусусиятларга эга: улар фойдаланувчидан барча тизимли архитектурани бекитади ва хар кандай компьютер платформасида сакланадиган маълумотлар билан ишлаш имконини беради.
Молиявий-иктисодий фаолиятдаги глобал компьютер тармоклари.
Замонавий ахборот технологиясига эга хисоблаш техникасидан ва электрон узатиш тизимидан фойдаланмай туриб, замон талабига жавоб берувчи молиявий муассасаларни ташкил этиш мумкин эмас. Шу боис, бундай муассасалар хам дастурли-аппарат комплекси сифатида, хам электрон шаклда ахборот узатишнинг коммуникация воситаси сифатида энг йирик истеoмолчилар хисобланади. Ташкилотларнинг алохида автоматлаштирилган комлексларини богловчи глобал тармоклар миллий ва халкаро даражада хисоб-китоблар утказиш имконини беради.
SрrinNet тармоги
SрrinNet маълумотларни узатиш тармоги бУлиб, унлаб мамлакатларнинг юзлаб шахарларига кириш узелларига эга. SрrinNet тармогига кенг сохадаги маълумотларга эга мингта маълумот базаси уланган. SрrinNet тармоги ахборотларнига катта тезликда алмашиш имконини беради.
Гласнет тармоги.
Ошкоралик кучайган пайтда ташкил этилган ва уни уз атамасига айлантирган (Гласност-ошкоралик) Гласнет тармоги 1990 йилдан бошлаб, Россия ахолисига ва МДХдаги бир канча давлатлар учун жахон Internet компьютер тармогига кириш хизматини таъминлайди. Хусусий мижозлар ва тармок хизматидан фойдаланувчи кичик бизнес вакилларига эътибор бериш - Гласнетнинг ажралиб турувчи хусусияти саналади.
Sоvam Teleроrt тармоги.
Sоvam Teleроrt Халкаро компьютер ахборот тармоги San Franciscо/Mоscоw Teleроrt (АКШ), Cable&Wireless (Буюк Британия) компаниялари хамда Автоматлаштирилган тизимлар институти (Россия) томонидан 1990 йилда ташкил этилган. Тармок аввало жорий вакт режимида телекс ва телефакс халкаро ахборот алмашув учун мулжалланган. Халкаро тармокка чикиш ижарадаги йулдан Гарбий Европага алока килиш каналлари оркали чикилади.
Банк тармоклари ва банклараро хисоб-китоблар тизими
Хужаликда туловларнинг катта кисми накд пулсиз хисоб-китоб шаклида амалга оширилади. Накд пулсиз айланманинг катта ахамияти иктисод учун куплаб банклараро пул утказишни узаро хисобга олиш тизими ёки клиринг билан алмаштириш заруриятини келтириб чикаради. Клирингни куллашнинг нисбатан самарали сохалари куйидагича: Марказий Банк тизимида банклараро хисоб-китоб, пул маблагларини узаро утказишни доимий такрорловчи иктисодий жихатдан бир-бирига боглик корхоналарга хизмат курсатиш, бир хилдаги тезкор битимларни амалга ошириш. Келажакда акционерлик клиринг ва хисоб-китоб тузилмаларини ташкил этиш ва уларни жахон молия тизимига бирлаштириш - бу Марказий Банк сиёсатининг йУналишларидан бири хисобланади.
Энди турли мамлакатлардаги мавжуд клиринг тизимини куриб чикамиз.
АКШ банклари тулов хабарларини узатиш учун куйидаги асосий коммуникация тармогидан фойдаланади:
FEDWARE - АКШ федерал захира тизимининг коммуникация тизими;
BANKWARE - хусусий банклар ва тижорат корхоналари эхтиёжига хизмат килувчи коммуникация тизими;
CHIРS - хисоб-китоб палаталари учун банклараро тулов тизими;
Европа банкларида куйидаги тизимлар кенг кулланилади:
CHAРS - Буюк Британия банклараро клиринг хисоб-китоблари тизими. У Уз ичига 200та банк ва бир неча хисоб-китоб марказларини олади;
BACS - клиринг тизими, Буюк Британиянинг йирик ва майда корхоналарига тижорат усулида накд пулсиз айланма килишига хизмат килади.
SIT - Франция марказий банки кумагида 15 та йирик банклар асосида ташкил этилган тизим.
Лойиха максади - банклар, савдо ва саноат фирмаларини ягона хисоб комплексига бирлаштириш. Бу комплекс маблаг утказиш ва банклараро Узаро хисоб-китобни тезкор усулда амалга оширади.
Банклараро маълумотларнинг халкаро тармоги
Халкаро банклар тармоги доимий Усиб бормокда. Маълумотлар ва телекоммуникация хизматига нисбатан ортиб бораётган талабни кондириш учун халкаро тармок ташкил этилмокда. У туловларни Утказиш, активларни бошкариш ва маълумотлар билан таъминлаш бУйича комплекс хизмат курсатади. Улар ичида HEBS (Hexagon Electronic Banking System) каби машхур тармоклар мавжуд. Лекин дунёда энг йирик молиявий хабарлар тармоги SWIFT хисобланади. Бу тизимга кушилган хар кандай банк узини жахон молия уюшмасининг тулик аъзоси деб хисоблаши мумкин.
70-йиллар бошида харбий мамлакатлардаги йирик молиявий муассасалар тезда усиб кетган халкаро тулов хабарларини кайта ишлашни автоматлаштира бошлади. Тижорат телекоммуникация тармоклари сони купайди. Уларнинг хар бири уз шахсий форматлари, алока воситаларидан, маълумотларни кайта ишлаш тартибидан, киришдан химоялаш усулларидан фойдаланди.
1973 йил Европа ва Американинг 250 та йирик банклари Халкаро Банклараро Молиявий Телекоммуникация - SWIFT (Sоciety fоr Wоrldwide Interbank Financial Telecоmmunicatiоns)га асос солдилар. Жамиятнинг вазифаси - ягона банк хабарлари тизимини йулга солиш ва куллаб-кувватлаш эди. У иштирокчиларга сутка давомида дунёнинг хар кандай нуктасидаги молиявий маълумотларга стандарт шаклда кириш имконини беради. SWIFT Халкаро тармоги 1977 йилдан бошлаб фаолият кУрсата бошлади. Маълумотлар тармок буйича стандартга мувофик структуралаштирилган маълумотлар куринишида узатилади.
Банк хабарлари стандартларини яратиш ва кайта ишлашда SWIFT тизими фирма - мутахассисларигина эмас, шунингдек, Стандартлар бУйича Халкаро Кумита, Халкаро Савдо палатаси (ICC) хам иштирок этади. Натижада банкларнинг молиявий ва тижорат операциялари хакидаги намунавий хабарлар стандартлари ишлаб чикилди. Уларнинг айримлари халкаро микёсда тан олинди. Мисол сифатида банкларнинг идентификация кодлари - BIC кодларни келтириш мумкин.
SWIFT тармоги стандартларида узатиладиган маълумотларнинг категорияси, гурух ва тиллари аник белгиланган. Хабарларни узатишдан ташкари тизим IFT (Interbank File Transfer) хизмати даражасида банклараро файллар билан алмашишни куллаб-кувватлайди. Стандартларни жахон банклари амалиётига киритиш SWIFTнинг энг асосий ютукларидан бири. Бу нарса молиявий муассасаларга хужжатлар билан алмашиш ва низо хамда хатолардан кочиш имконини беради. Хозирда тармок асосини учта коммуникация станциялари ташкил этади. Улар Амстердамда (Голландия), Брюсселда (Белгия), Калпепереда (АКШ) жойлашган. Бундан ташкари, Уз мамлакатларидаги мижозларга хизмат курсатувчи регионал станциялар мавжуд. Замонавий технология ва талабалар SWIFT тармогини замонавийлашни мувофиклаштиради. Натижада архитектураси тУртта даражадан иборат янги - SWIFT-II яратилди:
· Абонентнинг кириш нуктаси хисобланмиш фойдаланувчининг терминаллари (SWIFT Based Terminal - SBT);
· минтакавий процессор (Regional Processor - RP). Унинг вазифаси хабарларни узатиш, протоколларни бошкариш, келувчи хабарлар тугрилигини текшириш, абонентларга уларнинг маuлумотларини кабул килганлик oакидаги тасдикни узатишдан иборат. R? aaiiaioлари уларга берилган кодлар бУйича танийди;
• маршрутловчи (гуруoли) процессор (Slice Processor - SP) хабарларни маршрутлашни бошкаради, барча маuлумотлар ва хабарларни узатиш oакидаги хотирани саклайди, тизимли хабарларни ишлаб чикади, тизимга асосланган архивни олиб боради ва улар электрон нусхасининг махсус маълумотлар базасида сакланишини бошкаради;
• тизимни бошкариш процессори, факат барча тизимни бошкариш ва назорат килиш вазифасини бажаради. Тизимда асосий комплексда барча операцияларни такрорлаш учун захира процессори мулжалланган.
SWIFT маълумотларни юкори даражада химоялашни таъминлайди. SWIFTнинг асосий талаби терминалларни улаш тартибидир. Тизим хар бир фойдаланувчи учун индивидуал яширин код билан кайд этиш оркали тизимли хабарлар назоратини ташкил этиш асосида хар бир уланган терминални аниклаши (таниши) керак. Бу хабар махсус курилма ёрдамида шифрланади. Курилмада модул бУлиб, у тасодифий сонлар генераторидан фойдаланган холда шифрловчи калитни хосил килади.
Фойдаланувчига кейинги кайд килиш учун янги код берилади. Бу - калитлар алмашиш тартиби деб юритилади. Терминал аникланганлиги тасдиклангандан сунг у тармокда кайд этилади. Барча кодлар ва калитлар SWIFT терминалига микропроцессорлар карта (МК) ёрдамида киритилади. МКни хавфсизлик тизими (User Security Enhancement - USE) ишлаб чикади. Терминални тармокка улаш тартибларидан бирортаси бузилган такдирда, (шовкин, линия узилиши аникланса, узатишда хато аникланса ёки хабар формати тизимига киритиш тартиби нотугри булса ва хоказо) терминал автоматик равишда учади, махсус файлда бу хол кайд этилади. Шу оркали паст сифатли линия аникланади.
Фойдаланувчининг имтиёзини фарклаш воситаси ахборот хавфсизлигини таъминлаш буйича кУшимча чора хисобланади. Бундан ташкари, тизимда тез-тез тухтаб колишдан химоялаш учун ахборотларни захира нусхалаб куйиш хисобга олинган. SWIFT тизимининг барча имкониятларидан фойдаланиш учун махсус дастурий-аппаратли интерфейс мавжуд. Бугунги кунда SWIFT тармоги учун терминал комплексларни таклиф этувчи 100 дан ортик фирма мавжуд. SWIFT терминал комплекслари учун платформа ишлаб чикарувчилари уртасида Digital Equipment (VAX ва Alpha тизими), IBM (PS/2, S370, RS/6000), Hewlett Pacard (Apollo 9000), Sun Microsystems (SPARC оиласига мансуб процессорли компьютерлар) каби компаниялар мавжуд. Бугунги кунда SWIFT терминал комплекслар бозорида Digital ва IBM нисбатан машхур саналади.
SWIFTда ишлатиладиган баъзи терминал комплекслар таърифи 1-жадвалда курсатилган.
Бугунги кунда SWIFT тизими банк операциялари, валюта ва пул бозори, кимматбахо когозлар савдоси, савдо операцияларига хизмат курсатиш, халкаро туловларни амалга ошириш каби мухим молиявий фаолият сохаларида маълумотлар билан тезкор алмашувни таъминлайди. Восита ва хизмат хаки юкори бУлишига карамасдан SWIFT тармоги абонентлари сони купайиб бормокда. Бу хол SWIFT жамиятига келгусида молия фаолиятининг бошка сохаларини камраб олган холда тармокни янада кенгайтириш имконини беради.
Кимматбахо когозлар билан операциялар
Утказиш учун компьютер тармоклари.
Кимматбахо когозлар бозорининг самарадорлиги куп жихатдан унинг канчалик компьютерлаштирилганлигига боглик. Хозир жахон молия бозорида самарали ишлаш учун компьютерлаш даражасини яхши эгаллаш зарур. Глобал тармок компьютер тармоги SIT (Франция) ва Taurus (Лондон халкаро фонд биржаси) тизимларида кенг кулланилади.
Кимматбахо когозлар бозорини электрон усулида ташкил этишга ва бозор иштирокчиларининг ягона ахборот мухитини куллаб-кувватлашга кенг эътибор берилади. Ахборотларнинг турли хил окимини мувофиклаштириш ва тизимга солишга ихтисослашган ташкилотлар пайдо булмокда. Масалан, АКШ кимматбахо когозлар бозорида кимматбахо когозлар индустриясини автоматлаштириш корпорацияси шундай ташкилотлардан саналади.
Кимматбахо когозлар олди-сотдисида буюртмалар билан хабарлар форматини стандартлаш масалалари купинча халкаро даражада хал этилади. (Бу нарса айникса турли хил миллий ва регионал компьютер тармоклари оркали маълумотлар алмашувида мухим).
Стандартлаш буйича Халкаро Ташкилот томонидан кабул килинган стандартлар мавжуд булиб, улар кимматбахо когозларни олиш ва юбориш хамда улар олди-сотдисига эгалик килиш, кимматбахо когозларни кодлаш ва сертификатларни номерлаш хакидаги маълумотлар форматини белгилайди.
Глобал тармок тузилмаси.
Умумий холатларда глобал тармок компьютерлар ва терминаллар уланган алока тармокчасини улайди. Локал тармокка бирлашган компьютерларни улашга рухсат берилади. Алока тармокчаси маълумотларни узатиш канали ва коммуникация узелларидан иборат. Мижоз-фойдаланувчилар ишлайдиган компьютер ишчи станциялар деб юритилади. Фойдаланувчилар такдим этадиган тармок ресурслари манбаи серверлар деб юритилади.
Серверлар тармок буйлаб ахборотни тез узатиш учун, ахборотни дастурий таъминот ёрдамида вазифаларни бажарувчи компьютерлардир. Бу узеллар алока тармогининг ишлаш самарадорлигини таъминлайди. Куриб чикилган тармок узелли хисобланади ва глобал тармокда кулланилади.
INTERNET глобал компьютер тармоги
1957 йил ARРA (Advanced Research Рrоjects Agency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоject Agency) ARРANet тажриба тармогини ташкил этиш oакида карор кабул килди. Илк бор тармок 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат бУлиб, асосий тузилиш принципи тармокдаги барча компьютерларнинг тенг хукукли булиши эди. 1975 йил ARРANet тажриба тармоги макомини харакатдаги (амалий) тармок макомига узгартирди.
80-йиллар бошида тармокда машиналарнинг узаро таъсир протоколлари стандартлаштирилди. Бошлангич вариант TCР/IР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Internet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/Iрни UNIX ОТ сафига киритди. 1983 йилда - Internet ташкил этилди. ARРANet 2 та кисмга булинди: MILNet ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошка тармоклар уланди. 1989 йил - ARРANet мустакил алмашиш имконини яратди. Бирок бир неча йил илгари унинг ресурсларига факат файлга мурожаат килишга мулжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди.
Гиперматнли инкилоб: 1965 йил Нелсон гиперматн сузини куллади. Ван Дам ва бошкалар 1967 йилда гиперматн тахрирловчисини тузиб чикди. Нелсон 1987 йил маълумотларнинг гиперматн тахрирловчисини тузиб чикди. Женева ЦЕРН (CERN) да ишловчи физик Тим Бернес Ли 1990 йил гиперматнли лойихани таклиф этди. Бу лойиха физик олимларга Интернет оркали тадкикот натижаларини узаро алмашиш имконини берар эди. Шундай килиб, Халкаро ахборот тармоги - World Wide Web (WWW) га пойдевор куйилди. 1993 йил Марк Андерсон рахбарлигида биринчи гиперматнли Mоsaic график браузери ишлаб чикилди ва у Netscape корпорациясига Утиб Netscape браузерини ишлаб чикди. 90 йиллар Урталарида Internet бизнес-ишловлар билан ишлаш учун кУлланила бошланди. Бирок, бу борада турли муаммолар: тармок каналларини ортикча юклаш ва ахборотни химоялаш мавжуд эди. Internetнинг статистик маълумотлари куйидагича:
· 1981 й. - Internet га 213 та компьютер уланган;
• 1983 й. - Internet га 562 та компьютер уланган;
• 1986 й. - 5089 та компьютер уланди;
• 1992 й. - 727000 компьютер уланди;
• 1995 й. - 20-40 миллион компьютер бирлашди.
Интернетга жойланган асосий гоялар
ISО (Internatiоnal Standard Оrganizatiоn - Стандартлаш буйича Халкаро ташкилот) очик тизимлар (ISО/ОSI) узаро таъсир стандартини ишлаб чикди, унинг асосий максади, турли даражадаги тармок компонентларининг узаро муносабатини ташкил этувчи тартиблар ва турли хилдаги даражалардир. Internet тармоги етти даражали модел асосида ташкил килинган.
ISО моделига мувофик хар бир даражанинг вазифаси куйидаги сервисни бажаришдан иборат:
7-даража - амалий. У тармокда амалий ва тизимли дастурларнинг узаро алокасини таъминлайди (фойдаланувчи ва тармок уртасида интерфейсни таъминлаган холда). Бу даражада амалий хизматлар бажарилади, яъни: файлларни узатиш, олислашган холда терминалга кириш, электрон почта ва хоказо.
6-даража - маълумотларни такдим этиш. Бунда маълумотларни узатишда кодировкани бир хиллаштириш таъминланади. Тармокка бирлаштирилган компьютерлар уртасида маълумотлар алмашуви учун фойдаланиладиган шаклни белгилайди. Маълумотларни узатувчи компьютерда бу даража амалий даражадан олинган форматдан маълумотларни оралик форматларга кайта айлантиришни амалга оширади. Маълумотларни кабул килувчи компьютерда бу даражадаги маълумотларни оралик даромаддан кабул килувчи компьютернинг амалий даражасини аниклайдиган форматга айлантиради.
5-даража - сеансли. У иккита гапни турли компьютерларга жойлаш, фойдаланиш ва бирикишини (сеансни) тугаллаш имконини беради. Бу даражада куйидагилар амалга оширилади:
· Хавфсизлик воситаларини бошкариш;
• маълумотлар алмашувини синхронлаш;
• узилиш (тУхтаб колиш) натижасида сеансни колдириш.
4-даража - транспортга оид. Ушбу даража маълумотларни тугри ташишни таъминлайди, хатоларни имкон даражасида тугрилайда. Ташиш буйича сервис хизмати курсатади.
3-даража - тармокли икки машина уртасидаги алокани ташкил этади. Маълумотларни манзилларга жунатишга ва мантикий манзилгохлар ва номларнинг жисмоний манзилларга узгаришига жавоб беради; жунатувчи компьютердан кабул килувчи компьютергача булган маршрутни белгилайди; тармок шартларига боглик холда маълумотларнинг утиш йулини белгилайди.
2-даража - каналга оид. Тармокка узатиш ва тармокдан олиш учун маълумотларни туплайди. Маълумотларни узатишнинг жисмоний мухитга киришини бошкаради.
1-даража - хисоблаш тармоги уртасидаги аник жисмоний алокани таъминлайди.
Ккпчилик замонавий тармоклар ISО/ОSI эталон моделига факат якиндан мос келади. Бир хил номдаги даражалар тугридан-тугри узаро таъсир кила олмайди. Хар кандай даража факат кушни (юкори ёки пастки) даража билангина узаро таъсир курсатади. Кушни даража билан узаро таъсир курсатиш интерфейс деб юритилади.
Протоколлар.
Протокол коидани белгилайди. Бу коида асосида иккита дастур ёки иккита компьютер биргаликда харакатланади. Айрим протоколлар маълумотлар харакатини бошкаради, айримлари хабарлар бутунлигини текширади, яна бирлари эса, маълумотларни бир форматдан бошкасига утказади.
Интернет буйлаб юборилган хар бир ахборот протокол оркали камида уч даража буйлаб утади:
· Тармок даража - бунда хабарни бир жойдан иккинчи жойга етказиш кузатиб борилади;
• транспорт даража - бунда узатиладиган хабарлар бутунлиги кузатилади;
• амалий даражада - хабарларнинг компьютер формати кишининг маълумотни кабул килиши учун кулай куринишга узгаради.
Интернетда иккита асосий протоколдан фойдаланилади:
1. IР (Internet Рrоtоcоl)-тармоклараро протокол, маълумотларни алохида пакетларга ажратади. У кабул килувчининг манзили (IР - манзил) булган сарлавха (номланишини) таъминлайди. Уларнинг белгиланган пунктга тугри кетма-кетликда етиб бориши протокол билан кафолатланмайди. Ушбу протоколнинг мухим вазифаларидан бири - бу маршрутлаш (Internet буйича йул танлаш. Пакетлар шу йул буйлаб узатилади.). IР протоколни мантикий бирикишларсиз ишлайди, у хатоларни аникламайди ва тузатмайди.
2. TCР(Transmissiоn Cоntrоl Рrоtоcоl) протоколи - транспорт даражали протокол - у пакетни тугри етказиб бериш учун жавоб беради.
Жисмоний дастур даражаси маълумотларни такдим этиш муаммосини мустакил хал этувчи амалий дастурдан иборат.
Транспорт даражаси - маълумотни компьютердан компьютерга етказиб беришни таъминлайди.
Тармоклараро даража - манзилгохлар ва маршрутлар буйича ишларни таъминлайди.
Тармокка кириш даражаси - аппарат интерфейслари ва ушбу аппарат интерфейслари драйверларидир.
IР - адреслаш.
IР протоколи уз ишини бажариш учун ахборотлар алмашувида иштирок этувчи компьютерларни бир хиллаштириш керак.
IР адресларига мисоллар: 196.201.90.0
204.1.1.23
hоst - компьютер адреси (IР - адрес) мантикан икки кисмга булинади. Улардан бири Netwоrk ID тармок идентификатори, иккинчиси эса Hоst ID узел идентификатори деб юритилади.
Тармок идентификатори узел идентификатори
Netwоrk ID Hоst ID
Глобал тармок уз Netwоrk ID идентификаторига эга булган куплаб тармокларни бирлаштириши мумкин. Хар бир тармокда уз Hоst ID идентификаторига эга бир канча узеллар булиши мумкин.
А синфдаги адреслар умумий фойдаланиладиган катта тармокларда куллаш учун мулжалланган. А синфдаги тармоклар 126та булиши мумкин, ундаги мумкин булган узеллар сони эса, 224 булиши мумкин - бу гигант тармокдир. Бундай тармоклар кам.
В синфдаги адреслар урта улчамдаги тармокда (катта компаниялар, илмий-текшириш институтлари, университетлар тармоги) фойдаланиш учун мулжалланган. В синфдаги тармоклар сони 16.000, ундаги узеллар эса 65.000 тани ташкил этади.
С синфдаги адреслар тармокда унча куп булмаган компьютерлар билан ишлашга мулжалланган (унча катта булмаган фирма ва компаниялар тармоги). С синфдаги тармок 2.000.000 та, ундаги узеллар сони эса 255дан кам булади.
D синфдаги адреслар компьютерлар гурухига мурожаат килиш учун фойдаланилади. Е синфдаги адреслар эса, захираланган D синфлар ва Е синфлар - гурухли ва махсус тармоклардир.
Биринчи байт буйича IР адреслар тармоклар синфни аниклайди. Агар 1-байт киймати 1дан 126гача булса, у А синфдаги тармокка тегишли:
· 127-191-В синфдаги тармок;
• 192-223-С синф тармоги.
Колганлар - D ва Е синфга мансуб. Тармок номерларини таксимлайдиган халкаро ташкилот мавжуд. Тармок маъмури тармок узели номерини белгилайди.
Интернетда доменли адреслаш
Хар бир IР адрес битта аник тармок доменга мурожаат килади. Домен - бу тармокдаги номма-ном хостлар гурухидир. Агар сизга компьютер ва домен номи маълум булса, уларнинг манзилгохи хакида аник тасаввурга эга буласиз.